Жорий йилнинг 24 сентябр куни соат 14:15 ларда Сергели тумани Файзли Тошкент кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, BYD, Lacetti, Mercedes-Benz русумли автомашиналари тўқнашиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида Lacetti транспорт воситаси йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
















