Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг Yutong компанияси Ўзбекистонга 100 та электробус жўнатди
Ўзбекистонга Хитойдан электробусларнинг навбатдаги партияси жўнатилди.
Фото: Транспорт вазирлиги
Тошкент шаҳри жамоат транспортини ривожлантириш йўналишида 2025 йилда 200 дона электробуслар ва улар учун қувватлаш ускуналари хариди лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Мазкур харидларни амалга ошириш мақсадида ўтказилган энг яхши таклифлар танловида Хитойнинг Yutong компанияси ғолиб бўлган эди.
Компания билан тузилган шартномага мувофиқ ҳаракат таркибларини етказиб бериш жараёни бошланди. Мазкур лойиҳа Хитойнинг Эхимбанки ҳамда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг молиявий кўмагида амалга оширилмоқда.

100 та электробусдан иборат биринчи партия Хоргосдан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга йўлга чиқарилди. Барча электробусларни жўнатиш жараёни жорий йилнинг сентябр ойи охирига қадар якунланиши мўлжалланмоқда.
Мавзуга оид
09:45
Россия ва Хитой Ҳўрмуз бўғози бўйича БМТ резолюциясини тўсди
08:05 / 07.04.2026
Стратегик ресурслар харитаси: нодир ер элементлари кимнинг қўлида?
08:02 / 06.04.2026
Type 96 дронларга қарши: Хитойнинг 2500 та танки янги ҳимоя билан жиҳозланди
21:16 / 05.04.2026