Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
6 млрд сўмлик кучли дорилар контрабандасига чек қўйилди
Гиёҳвандлик воситалари контрабандаси ва ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилди.
Фото: ДХХ
Улар давомида “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасининг Қувасой шаҳар "Полмон" МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмида номаълум шахслар томонидан катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситалари қолдириб кетилганлиги аниқланди.
Терговга қадар текширув давомида Қирғизистондан контрабанда йўли билан ўтказилган жами 7 дона қутиларда умумий қиймати 6 млрд 19 млн 980 минг сўмлик 53 522 дона “Регапен” ва 20 000 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисми ва 251-1-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дори воситалари эгаларининг шахсини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
12:22 / 08.01.2026
Дори сотиб олиш учун рецептни қандай олиш мумкин?
09:05 / 07.01.2026
Оҳангарон ва Қибрайда кучли дорилар ноқонуний муомаласига доир ҳолатлар аниқланди
15:22 / 06.01.2026
Оздирувчи укол ва дорилар: қачон истеъмол қилиш мумкин эмас?
08:39 / 06.01.2026