Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пахта мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўйган уч мансабдор жазоланди
Пахта йиғим-терими мавсумида 14 та ҳолатда меҳнат қонунчилиги бузилиши аниқланиб, мансабдор шахсларга маъмурий жавобгарлик чоралари белгиланди, деб хабар берди Бандлик вазирлиги.
Хусусан, 11 та ҳолатда меҳнат қонунчилиги бузилиши аниқланиб, мансабдор шахсларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига (Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) асосан жавобгарлик чоралари белгиланган.
Мажбурий меҳнатга йўл қўйган 3 нафар мансабдор шахсга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси (Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш) 1-қисмига кўра чора кўрилган.
Қайд қилинишича, 10-20 сентябр кунлари ўтказилган мониторинг давомида 300 дан ортиқ теримчилар билан мавсумий меҳнат шартномалари тузилишида амалий ёрдам кўрсатилган.
Аввалроқ, Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани ҳокимининг хотин-қизлар бўйича ўринбосари Дилфуза Тошматова пахта терими мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўйгани учун 20 млн 600 минг сўм миқдорида жаримага тортилган эди.
Мавзуга оид
19:22 / 16.06.2026
Ўзбекистонда иш ташлаш ҳуқуқи жорий этилмоқда. У қандай ишлайди?
17:51 / 12.06.2026
Ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилган Қарши ҳокими ўринбосари жазоланди
20:02 / 11.06.2026
Иш ташлаш тақиқланган соҳалар белгиланди
18:55 / 11.06.2026