Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент йўлларида тирбандликни камайтириш бўйича сенатор сўрови юборилди
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Эркин Гадоев томонидан юборилган сенатор сўровида пойтахт йўлларида юзага келаётган тирбандликлар аҳолининг кундалик ҳаётига жиддий таъсир кўрсатаётганига эътибор қаратилган.
Айниқса, ўқув йили бошланиши билан Тошкент шаҳрида ҳаракат кескин кучайиб, айрим вақтларда тирбандлик даражаси энг юқори — 10 баллгача бўлаётгани, бу эса ишга, ўқишга ҳамда турли мақсадларда пойтахтга йўл олган минглаб фуқароларнинг вақти зое кетишига олиб келаётгани таъкидланди.
Маълумотларга кўра, ҳар куни 1 миллионга яқин киши пойтахтга ташриф буюради, уларнинг 275 минг нафари Тошкент вилоятидан келмоқда. Вилоятнинг туташ ҳудудларидан минглаб автомобилларнинг эрталаб пойтахтга кириб, кечқурун ортга қайтиши эса тирбандликларни янада кучайтирмоқда.
Сенатор сўровида вазирликдан Тошкент шаҳрида тирбандликларни камайтириш бўйича амалга оширилаётган чоралар, “Интеллектуал транспорт” тизимининг амалдаги ҳолати, жамоат транспортини ягона агломерация тизимига ўтказиш жараёни, шунингдек, президент томонидан белгиланган вазифалар ижро этилиши ва уларнинг кечикиши сабаблари юзасидан атрофлича маълумот тақдим этиш сўралган.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026