Жорий йилнинг 30 сентябр куни соат 01:00 ларда Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шоҳкўчаси 42А-уй қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.

BYD русумли автомашина ва Lixiang L9 русумли автомашина ўзаро тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида Lixiang L9 ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.