Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода бўш турган 3 қаватли бинода ёнғин содир бўлди
Жондор туманида рўй берган ёнғин тўғрисида дастлабки маълумот тақдим этилди.
Кеча, 30 сентябр соат 19:17 да Бухоро вилояти, Жондор тумани, “Шўробод” МФЙ, Янгиҳаёт қишлоғида жойлашган ҳозирда иш фаолиятида бўлмаган 3 қаватли бинода ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:20 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 19:30 да ўраб олинган ва соат 20:55 да ўчирилган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган.
Мавзуга оид
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
22:05 / 27.06.2026
Фарғонада газ тўлдириш вақтида автобус томидаги газ баллони ёрилиб кетди
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
12:23 / 22.06.2026