Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг амалиёт ўташ тартиби белгиланди
Амалиётни ташкил этиш бўйича таълим ташкилоти ва корхона ўртасида шартнома амалиёт бошланишидан камида 3 ҳафта олдин махсус платформа орқали расмийлаштирилади.
Ҳукумат қарори билан «Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг амалиёт ўташи ва уларни ишга жойлаштириш тизимини рақамлаштириш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, таълим ташкилоти ҳар йили 1 октябргача «Ягона миллий меҳнат тизими»га (Дастур) киритилган корхона билан битирувчилар амалиётини ўташи бўйича шартнома тузиш учун сўров юборади.
Амалиётни ташкил этиш бўйича таълим ташкилоти ва корхона ўртасида шартнома амалиёт бошланишидан камида 3 ҳафта олдин платформа орқали расмийлаштирилади.
Таълим ташкилоти ҳар йили якуний давлат аттестацияси хулосаси асосида битирувчилар тўғрисидаги маълумотларни платформага киритади.
Корхона Дастурга ҳар ойнинг 25-санасигача зарур кадрлар, шу жумладан, вакант лавозимлар ҳақидаги маълумотларни киритиб боради.
Ишга қабул қилинган ва меҳнат шартномалари Дастурда рўйхатдан ўтказилган битирувчилар платформада автоматик тарзда «бандлиги таъминланган» сифатида қайд этилади.
Мавзуга оид
17:41 / 11.02.2026
2026 йилги тест имтиҳонларида топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди
22:24 / 28.01.2026
Техник хато Amazon компаниясининг 16 минг кишини ишдан бўшатиш режасини ошкор қилди
18:21 / 23.01.2026
Ҳар бир туманда 5-10 та маҳаллани боғлайдиган саноат зоналари ташкил этилади
17:55 / 23.01.2026