Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда консулхона аралашуви билан ўзбекистонлик фуқаронинг иш ҳақи ундириб берилди
Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари томонидан Россиянинг Иркутск шаҳридаги ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ўтказилди.
Қабул давомида фуқароларга паспортлар ва ватанга қайтиш сертификатлари топширилди, шунингдек, йўқолган ва муддати ўтган паспортларни алмаштириш бўйича мурожаатлар қабул қилинди.
Жумладан, Иркутскда вақтинча ишлаётган фуқаро маҳаллий иш берувчи корхона иш ҳақини ўз вақтида тўлаб бермаётгани тўғрисида мурожаат қилди. Ҳолат атрофлича ўрганилиб, Бош консулхона аралашуви билан маҳаллий ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар ёрдамида, унинг иш ҳақи ундириб берилди.

Ватандошлар билан кечган мулоқотда мезбон мамлакат қонунларига риоя қилиш муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари бузилган тақдирда Бош консулхонага мурожаат қилиш тартиблари тушунтирилди.