Унда, фуқаролар С.Н. ва бошқалар яширин цех ташкил қилиб, “M.A.” МЧЖ томонидан ишлаб чиқариладиган “Арсенал” номли пайвандлаш электродининг қалбаки нусхасини ишлаб чиқариб, фуқаро Н.С.га 66 қути қалбаки электродни сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тадбир давомида, яширин цехдан умумий баҳоси 855 млн сўмлик 17 турдаги 36 760 қути электрод, маҳсулот ҳақида маълумот берувчи қалбаки штрих код маркировкалар ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.