Ўзбекистон | 14:00 / 04.10.2025
2439
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ЕТТБдан 1,1 млрд евро жалб қилишни режалаштирган

Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) янги тайинланган бош котиби Милица Делевич билан учрашув ўтказди.

Фото: Дунё

Суҳбат аввалида Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги муносабатлар изчил равишда кенгайиб бораётгани қайд этилди. Жорий йилда амалга оширилаётган лойиҳаларга 1,1 миллиард евро жалб қилиш режалаштирилган бўлиб, унинг катта қисми хусусий секторни қўллаб-қувватлашга йўналтирилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, мулоқот чоғида банк томонидан Ўзбекистонда эътибор қаратилаётган устувор йўналишлар сифатида, инфратузилмани модернизация қилиш, энергия самарадорлиги дастурлари, жумладан "яшил" энергетика, аёллар тадбиркорлиги, кичик ва ўрта корхоналар учун имкониятларни кенгайтириш, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш кабилар алоҳида қайд этилди.

Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликни изчил давом эттириш ва келишувлар ижросини мувофиқлаштириб бориш мақсадида мунтазам мулоқотни йўлга қўйиш юзасидан келишиб олинди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид