Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Каннаваро Ўзбекистонда йилига 4 миллион евро ишлаб топади – ОАВ
52 ёшли мутахассиснинг маоши мураббийлар штаби харажатлари билан қўшиб ҳисоблаганда 4 миллион евро атрофида бўлиши таъкидланмоқда.
Италиялик мутахассис Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи сифатида йилига 3,5-4 миллион евро ишлаб топади. Бу ҳақда битимга яқин бўлган италиялик манбага таяниб «Спорт-Экспресс» хабар берди.
Маълум бўлишича, 52 ёшли мутахассиснинг маоши мураббийлар штаби харажатлари билан қўшиб ҳисоблаганда 4 миллион евро атрофида бўлади.
Таъкидланишича, Каннаваро Италия ёки Европанинг бошқа давлатидан таклиф кутган, шу боис Ўзбекистонда ишлашга дарҳол рози бўлмаган. 2006 йилги жаҳон чемпионига Қозоғистон миллий жамоаси ҳам қизиқиш билдирган.
Хабарга кўра, якунда Каннаваро Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) шартларини қабул қилиб, бир йиллик шартнома имзолаган. Миллий жамоа жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этса, Фабио Европага қайтишни ёки Ўзбекистон билан шартномани узайтиришни кутмоқда.
Италияда Каннаваро штабига 2024 йил ноябр ойида С Серия вакили «Про Верчелли» клубидан истеъфога чиққан 44 ёшли акаси Паоло ҳам қўшилиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Аввалроқ, ЎФА Фабио Каннаваро билан музокара олиб борилаётганини тасдиқлаган, шу билан бирга, музокаралар бўйича батафсил ва расмий хабарлар ЎФА саҳифаларида эълон қилинишини маълум қилиб, ОАВ вакилларидан ижтимоий тармоқларда тарқалаётган норасмий ва асоссиз хабарларга таянмасликни сўраганди.
Мавзуга оид
20:14 / 11.06.2026
Анчелотти етакчи, Каннаваро кучли бешликда. ЖЧ-2026’нинг энг кўп маош олувчи мураббийлари
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
14:18 / 02.06.2026
«Биринчи бўлимда кўплаб ижобий жиҳатларни кўрдим» – Каннаваро
20:44 / 01.06.2026