Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентга учган икки самолёт зилзила туфайли йўналишини ўзгартирди
Икки самолёт, жумладан, "Аэрофлот" рейси ҳам зилзила туфайли Тошкент аэропортига яқинлашаётганда йўналишини ўзгартиришга мажбур бўлди.
Москвадан учган Россия лайнери қўниш вақтида иккинчи айланага кетишга мажбур бўлган. Бундай ҳолларда ушбу жараён стандарт ҳисобланади. Самолёт 01:50 да қўнди.
Ўзбекистоннинг MyFreighter юк операторининг Афинадан парвоз қилган самолётида ҳам худди шундай ҳолат юз берди. Самолёт кутиш ҳудудида бироз вақт бўлганидан сўнг Тошкентга қўнган. Бу у олдиндан белгиланган маршрут бўйлаб айланиб, қўнишга рухсат кутганини англатади.
Қирғизистонда 6 октябрга ўтар кечаси 5,7 магнитудали зилзила содир бўлган. Зилзила эпицентри Жалолобод вилоятида, 10 километр чуқурликда жойлашган, у ерда унинг кучи 7,0 баллга етган. Ер силкиниши Ўзбекистоннинг бир қанча вилоятларида, жумладан, пойтахт Тошкентда ҳам сезилди (2-3 балл).
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026