Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чет эл фуқаролари визани узайтириш учун онлайн мурожаат қилиши мумкин бўлди
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Ўзбекистонда бўлиб туриш учун визалар муддатини узайтириш функцияси пайдо бўлди.
Ўзбекистонда вақтинча бўлиб турган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар my.gov.uz портали орқали виза муддатини узайтириш учун аризаларни онлайн топшириши мумкин.
Бунинг учун my.gov.uz'да рўйхатдан ўтиб, қидирув орқали «Ўзбекистонда вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун виза муддатини узайтириш» хизматини танлаш лозим.
Ариза берувчи керакли маълумотларни тўлдириб, виза муддатини узайтириш учун асос ҳужжат ва миллий паспорт (ҳаракатланиш ҳужжати) нусхасини илова қилиши керак.
Агар ариза ишончли шахс ёки яқин қариндош (Ўзбекистон фуқароси) томонидан топширилса, қўшимча равишда нотариал тасдиқланган ишончнома ҳам илова қилиниши шарт. Аризани амалдаги виза муддати тугашига камида ўн кун қолганда топшириш зарур.
Аризалар 15 иш куни ичида кўриб чиқилади. Ваколатли орган аризани кўриб чиқиш натижасига кўра ариза берувчига давлат божи тўлов суммасини юборади ёки камчиликлар аниқланганда рад жавобини тақдим этади.
Давлат божи тўлангандан сўнг, ариза берувчи 3 иш куни мобайнида миллий паспортни ваколатли органга тақдим этади. Орган 2 иш куни ичида паспортга тегишли рухсатнома (стикер)ни ёпиштиради.
Мавзуга оид
14:19
Германия 2025 йилда оилани бирлаштириш бўйича 100 мингдан ортиқ виза берди
17:34 / 18.12.2025
Мисрда ўзбекистонликларнинг ушланиши билан боғлиқ ҳолатлар ошди
23:37 / 17.12.2025
Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
18:53 / 10.12.2025