Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева баронесса Ариел Маллард де Ротшилд билан учрашди.

Бугунги Ўзбекистон — ислоҳотларнинг аниқ стратегияси ва кучли иқтисодий базасига эга, жадал ривожланаётган мамлакатдир.

"Rothschild & Co компанияси ушбу янгиланишлар жараёнида фаол иштирок этаётганидан мамнунман ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорлик янада ривожланишига умид қиламан", - дейди Саида Мирзиёева.