Жорий йилнинг 14 октябр куни соат 12:10 ларда Юнусобод тумани Рихсилий-Уч қаҳрамон кўчалари чорраҳасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, KIA ва Tracker-2 русумли автомашиналар тўқнашиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.