2025 йилнинг 9 ой якунларига кўра компаниянинг жами суғурта мукофотлари йиғими 1 178,3 миллиард сўмни ташкил этди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 145 фоиз ўсишни кўрсатади.
Қайта суғурта мукофотлари ҳажми 50,5 миллион АҚШ долларига етди, шу билан бирга компания портфелининг 53 фоизи халқаро қайта суғурта улушига тўғри келди.
Ҳисобот даврида миллий товар ва хизмат экспортчиларига 2,4 миллиард АҚШ доллари миқдорида суғурта ҳимояси тақдим этилди.
Корпоратив сегментда суғурта мукофотлари йиғими 297,9 миллиард сўмга етди (2024 йилнинг шу даврига нисбатан 151 фоиз ўсиш), шулардан 51,1 миллиард сўм инвестиция лойиҳаларини суғурта қилишга тўғри келади.
Жисмоний шахсларни суғурта қилиш сегментида мукофотлар йиғими 95,7 миллиард сўмни ташкил этди, бу ўтган йил кўрсаткичларидан 107 фоизга кўпдир.
Компаниянинг мижозлар базаси 583 399 нафардан 749 243 нафаргача ўсди (128 фоиз ўсиш). Жумладан, юридик шахслар билан 66 362 та, жисмоний шахслар билан эса 898 752 та шартнома тузилган бўлиб, бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 132 фоизга кўпдир.
Компания транспорт воситалари эгалари фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш (ОСГОВТС) бозорида ҳам етакчи ҳисобланади. 2025 йилнинг 9 ойи мобайнида рақамли платформалар орқали 780 мингдан ортиқ онлайн-полислар расмийлаштирилди.
Ҳисобот даври давомида «Ўзбекинвест» компанияси томонидан жисмоний ва юридик шахсларга 3 740 та суғурта ҳолати бўйича жами 97 миллиард сўм миқдорида суғурта тўловлари амалга оширилди.
Халқаро эътироф ва ҳамкорликлар
Жорий йилнинг апрел ойида «Ўзбекинвест» компанияси 90 дан ортиқ давлатдан 500 дан зиёд етакчи суғурта компанияларини бирлаштирувчи International Insurance Society (IIS) аъзоси бўлди.
Май ойида компания Лондон суғурта бозорида фаолият юритувчи энг йирик суғурта ва қайта суғурта компанияларини бирлаштирувчи профессионал уюшмалардан бири — The International Underwriting Association of London (IUA) ташкилотига аъзо бўлди.
Ушбу воқеалар Ўзбекистон суғурта соҳасининг халқаро интеграцияси йўлида муҳим қадам бўлиб, унинг жаҳон миқёсидаги ўрни ва нуфузи эътироф этилганини яна бир бор тасдиқлади.
Бундан ташқари, ҳисобот даврида «Ўзбекинвест» қатор етакчи халқаро институтлар билан ҳамкорлик тўғрисида келишувлар имзолади, жумладан:
-Испаниянинг экспорт-кредит агентлиги CESCE,








