Туризм | 13:46 / 16.10.2025
2277
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳар ойда 1 млндан ортиқ хорижий сайёҳларни қабул қилмоқда

Мамлакат тарихида биринчи марта хорижий сайёҳлар сони рекорд кўрсаткичларни намойиш этмоқда – 2025 йил апрел ойидан бошлаб Ўзбекистон ҳар ойда 1 миллиондан ортиқ хорижий туристларни қабул қилмоқда.

Фото: Туризм қўмитаси

Туризм қўмитаси маълумотига кўра, шу тариқа, жорий йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистонга 8,6 миллиондан ортиқ хорижий турист ташриф буюрди, бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112,5 фоизга кўпдир.

Ушбу кўрсаткич давлатлар кесимида – 2025 йилда постпандемик 2022 йилга нисбатан туристлар оқимининг ўсиши Британиядан 2,6 баравар, Қатардан 6,2 баравар, АҚШдан 3 баравар, Франциядан 2,9 баравар, Россиядан 2,1 баравар, Венгриядан 3,3 баравар, Германиядан 2,5 баравар, Полшадан 6,2 бараварга етди. 

Шунингдек, 2025 йилда туристик хизматлар экспорти ҳам рекорд даражага — 3,6 миллиард АҚШ долларидан ошди.

Етакчи жаҳон медиа платформалари билан фаол ҳамкорлик, хорижда кенг кўламли роуд-шоулар, халқаро кўргазмаларда иштирок этиш ва чет эл оммавий ахборот воситаларида чоп этилган мақолалар Ўзбекистон брендини глобал миқёсда сезиларли даражада мустаҳкамлади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид