Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Экспертлар Хитой қандай қилиб демографик инқирозни технологик устунликка айлантирганини тушунтирди
Хитойдан қайтган Европа ва Америка автомобил ишлаб чиқарувчилари ва яшил энергия компаниялари раҳбарлари катта таассурот билан келди.
Фото: ZEEKR в Китае / © ZEEKR
The Telegraph нашрининг ёзишича, Хитой саноати ҳозир шу қадар автоматлаштирилганки, мамлакатга ташриф буюрган айрим тадбиркорларнинг фикрича, Ғарб тез орада, айниқса, электромобиллар соҳасида анча орқада қолиши мумкин.
«Биз Хитой билан глобал рақобатдамиз — нафақат электр транспорт воситаларида. Агар ютқазсак, Ford'нинг келажаги бўлмайди», — деб тан олди Ford бош директори Жим Фарли The Verge нашрига берган интервюсида.
Баъзи бизнес раҳбарлари бундай сафардан кейин ўз лойиҳаларидан бош тортяпти. Fortescue тоғ-кон компанияси асосчиси Эндрю Форрест Хитой заводларига ташриф буюрганидан сўнг мамлакат ичида электр узатишни ривожлантириш режаларидан воз кечганини айтди: «У ерда одамлар йўқ — ҳамма нарса автоматлаштирилган», — деди у The Telegraph нашрига.
Бошқа делегациялар «қоронғи фабрикалар» деб аталадиган, ёруғлик керак бўлмаган — роботлар барча ишни кеча-ю кундуз бажарадиган жойларни эслади.
«Бу Хитойнинг рақобатбардошлиги энди субсидиялар ёки арзон ишчи кучига эмас, балки янги нарсаларни ихтиро қилаётган юқори малакали муҳандислар армиясига асослангандек туюлади», деди Octopus Британия энергия етказиб берувчиси бош директори Грег Жексон.
Халқаро робототехника федерацияси маълумотларига кўра, Хитой Германия, АҚШ ва Буюк Британиядан кўра кўпроқ саноат роботларини ўрнатган.
«Хитойда жиддий демографик муаммо бор, унинг саноати эса меҳнат талаб қиладиган даражада қолмоқда. Шу сабабли, мамлакат аҳоли сонининг камайишини қоплаш ва стратегик устунликка эришиш учун ишлаб чиқаришни фаол автоматлаштирмоқда», - деб тушунтирди Bismarck Analysis таҳлилчиси Риан Уиттон.
Хитойнинг яқинлашиб келаётган технологик ҳукмронлигининг дастлабки белгилари аллақачон кўзга ташланмоқда. АҚШнинг ўз бозорини ҳимоя қилиш чораларига қарамай, Хитой электромобиллари Европани забт этмоқда.
«Агар робототехникадан самарали фойдаланилса, бу иқтисодий самарадорликни кескин оширади. Агар Хитой бунга эришган бўлса, Европа унга етиб олиши керак, чунки Хитой каби у ҳам қариб бормоқда», — дейди Европа ислоҳотлари маркази бош иқтисодчиси Сандер Тордор.
Мавзуга оид
09:13 / 25.12.2025
Зеленский: Россия Хитой сунъий йўлдошлари маълумотидан фойдаланган бўлиши мумкин
15:21 / 22.12.2025
Хитой ноябрда Россиядан рекорд миқдорда олтин сотиб олди
18:22 / 20.12.2025
Хитойдан олиб келинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари чегарада ушлаб қолинаётганига изоҳ берилди
07:52 / 20.12.2025