Ўзбекистон | 11:33 / 17.10.2025
16394
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта охирида ҳарорат пасая бошлайди

Шанба кунидан Ўзбекистонга салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Ҳарорат кундузи +15…+28, кечаси +3…+11 даража атрофида бўлади. Тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Фото: Kun.uz

18 октябрда шимоли-ғарбдан нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Жума кундузи Ўзбекистон бўйича илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати +23…+28 даражани, шимолда +20…+25 даражани ташкил этади.

Шанба кундузи аста-секин ҳаво ҳарорати пасаяди ва +21…+26 даражани, шимолда +15…+20 даражани, якшанба куни +28…+23 даражани, шимолда +13…+18 даражани ташкил этади. Ҳаво ҳарорати кечалари +6…+11 даражагача, шимолда +3…+8 даражагача пасаяди.

Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат 18 октябр куни кечга томон Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 19 октябрда тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Шамол 712 метр/сония тезликда эсади.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 38 метр/сония тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати жума кундузи +25…+27 даража, шанба куни +23…+25 даража, якшанба куни +19…+21 даража бўлади. Кечалари ҳарорат аста-секин +8…+10 даражагача пасаяди.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид