Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда болага қўпол муносабатда бўлган боғча тарбиячилари ишдан олинди
Сирдарёда болага қўпол муносабатда бўлган икки нафар боғча тарбиячиси ишдан олинди.
Фото: Kun.uz
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода тарбиячилар бир болага бақириб, уни кечирим сўрашга мажбур қилаётганини, бола эса йиғлаб узр сўраётганини эшитиш мумкин.
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси қайд этишича, ушбу ҳолатда Оқолтин туманидаги “Шодлик” номли ДХШ тарбиячиси Н.А. машғулот вақтида тарбияланувчига нисбатан ноўрин сўзлар ишлатган ва педагог этикасига зид хатти-ҳаракат содир этган.
Тегишли чоралар кўрилиб, икки нафар тарбиячи билан меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Шу билан бирга, воқеа юзасидан мактабгача таълим тизимида педагогларнинг ахлоқий масъулиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланган.
Мавзуга оид
10:19 / 09.02.2026
Сирдарёда автомобилсозлик бўйича ўқув-тренинг маркази ташкил этилади
10:11 / 06.02.2026
Ўрта махсус маълумотли тарбиячилар 5+1 дуал тизимда олий маълумот олади
11:45 / 24.01.2026
Хоразмда хусусий боғча вафот этган болаларни тарбияланувчи сифатида кўрсатиб, субсидия ўзлаштирди
09:22 / 14.01.2026