Иш ҳафтаси жуда иссиқ ва булутсиз ўтиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Ҳарорат фони кечалари +8…+13 даража, кундуз кунлари +23…+28 даража атрофида бўлади, бу ўртача иқлим меъёридан 4–6 даражага юқоридир.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади. Душанба кундузи ҳарорат +21…+23 даражани ташкил этади. Кейинги кунларда ҳарорат кечалари +10…+13 даража, кундуз кунлари +24…+28 даража атрофида бўлади.