Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядаги ўзбекистонлик халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар огоҳлантирилди
2025 йил ҳолатига кўра, Россиядаги халқаро юк ташишларнинг 25 фоизи ўзбекистонлик ҳайдовчилар ҳиссасига тўғри келади.
Миграция агентлиги хабарига кўра, миграция қоидаларига риоя қилмаслик кўплаб фуқароларнинг Россия ИИВ томонидан «кириши тақиқланган шахслар» рўйхатига киритилишига сабаб бўлмоқда.
Ҳайдовчилар қуйидаги талабларга қатъий риоя этиши зарур:
🔵 чегарада миграцион картани тўғри тўлдириш (мақсад: служебная ёки транзит);
🔵 15 иш куни ичида миграция рўйхатига қўйилиш;
🔵 90/365 қоидасига амал қилиш;
🔵 форс-мажор ҳолатларда расмий далолатнома расмийлаштириш;
🔵 ҳар бир ҳаракат расмий ҳужжат билан асосланган бўлиши шарт;
🔵 такрорий қоидабузарликлар 3–10 йилгача кириш тақиқини келтириб чиқаради.
Агар хато содир этилган бўлса, Россия ички ишлар органлари (ГУВМ МВД РФ)га ёзма мурожаат йўллаб, сафар мақсадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этиш лозим. Агар «кириши тақиқланган шахслар» рўйхатига тушган бўлинса, апелляция орқали ушбу рўйхатдан чиқаришни сўраш мумкин.
Муаммоли ҳолатларда Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонасига мурожаат қилинг: +7 925 045 4744. Манзил: Москва ш., 1-й Казачий переулок, 11/2
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026