Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмаотадаги 5 бола консуллик кўмаги билан Ўзбекистонга олиб келинди
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Бош консулхонаси қаровсиз қолган беш нафар боланинг юртга қайтишига кўмаклашди. Болаларга тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, улар ИИВ ходимлари ҳамроҳлигида яқин қариндошларига топширилди.
ТИВ маълумотига кўра, дипломатлар Қийин ҳаётий вазиятда бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш маркази ҳамда Олмаота шаҳар таълим бошқармаси вакиллари билан ҳамкорликда қайтариш жараёнини ташкил этди.
Зарур консуллик-ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрланиб, болалар белгиланган тартибда Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.
Маълум қилинганидек, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ходимлари болаларга йўл давомида ҳамроҳлик қилди.
Болалар Ўзбекистонга етказилгач, амалдаги қонунчиликка мувофиқ яқин қариндошларига топширилди.
Мавзуга оид
18:46 / 08.07.2026
Смартфондан реал ижодга: робототехника болаларни қандай ривожлантиради?
16:32 / 29.06.2026
Австралия йўли танланадими? Ўзбекистонда ҳам болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши чекланиши мумкин
18:03 / 24.06.2026
3 ойда болалар контентига оид 1068 та қонунбузилиш аниқланди
12:53 / 24.06.2026