«Реал» 28 та зарбадан 1 та гол урди

«Реал» – «Ювентус» 1:0
Голлар: Беллингҳэм, 57 (1:0)
«Реал»: Куртуа, Эдер Милитау, Раул Асенсио (Г. Гарсия, 88), Каррерас, Валверде, Тшуамени, Арда Гулер (Камавинга, 74), Винисиус Жуниор (Ф. Гарсия, 84), Диас (Мастантуоно, 84), Беллингҳэм, Мбаппе
«Ювентус»: Ди Грегорио, Ругани, Келли, Гатти, Тюрам (Консейсау, 62), Маккенни, Камбясо (Костич, 88), Калюлю, Кенан Йилдиз (Локателли, 74), Копмейнерс (Опенда, 74), Влаҳович (Давид, 74)
Огоҳлантириш: Диас, 61

ЕЧЛ 3-туридаги марказий баҳс Мадридда ўтказилди. Чоршанба оқшомида «Сантяго Бернабеу»да «Ювентус» меҳмон бўлди. Ҳаби Алонсо жамоаси олдинги турларда икки ғалабага эришганди, туринликлар эса икки ўйинда ҳам дуранг қайд этганди. Игор Тюдор жамоаси анчадан буён ғалаба нелигини билмаяпти (охиргиси сентябр ойида «Интер» билан ўйинда бўлганди, шундан кейин кетма-кет беш ўйинда дуранг қайд этилди, А Сериянинг охирги ўйинида эса «Комо»дан мағлуб бўлинди).

Мадридликлар ўз уйида муҳим ғалабага эришди ва Тюдорнинг истеъфосини тезлаштиришди. Туринликлар муносиб қаршилик кўрсатди ва 13 бор зарба берди, аммо мадридликлар икки баробар кўпроқ имкониятга эга бўлди, аммо шу куни Ди Грегорио қаҳрамонларча ўйнади ва мезбонлар 28 та зарбадан фақат бир гол уриш билан кифояланди (тўққиз зарба – дарвоза соҳасига тўғри борган). Ғалаба голида асосий ишни Винисиус бажарди, у барча ҳимоячилардан ўтиб зарба берди, устундан қайтган тўпни эса Беллингҳэм бўш дарвозага киритиб юборди.

Туринликлар уч турдан кейин ҳам икки очко билан қолмоқда ва ўтиш босқичига йўлланма олиш ҳам қийинлашди. «Реал» эса қаторасига уч ғалабадан кейин 1/8 финалга тўғридан тўғри йўлланма олиш учун яхши имконият ҳосил қилган.

«Ливерпул» аламини «Айнтрахт»дан олди

«Айнтрахт» – «Ливерпул» 1:5
Голлар: Кристенсен, 26 (1:0). Экитике, 35 (1:1). ван Дейк, 39 (1:2). Конате, 44 (1:3). Гакпо, 66 (1:4). Собослаи, 70 (1:5)
«Айнтрахт» Ф: Цеттерер, Кох, Теат, Аменда, Ларссон, Гетце (Шаиби, 64), Браун, Кристенсен (Коллинз, 59), Кнауфф (Схири, 76), Баойя (Буркардт, 59), Доан (Узун, 64)