Маълумотга кўра, таомнинг ўзига хослиги ҳудуднинг иссиқ-қуруқ иқлими, яйловда боқилган ҳисори қўзилар гўшти, шунингдек, арча шохларидан фойдаланиб тандирда пишириш технологияси билан белгиланади. «Жарқўрғон тандир гўшти» одатда +400 °C атрофида қиздирилган ер тандирда 1,5–2 соат давомида буғ ва иссиқлик таъсирида тайёрланади.
Географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказиш таом номини ноқонуний фойдаланишдан асрайди, анъанавий рецептура ва ишлаб чиқариш тартибини ҳимоя қилади, хизмат кўрсатиш ва маҳсулот сифатига оид стандартларни мустаҳкамлайди. Шу билан бирга, Сурхондарёнинг ҳудудий гастрономик брендини илгари суриш, ички ва ташқи туризм йўналишларида кенгроқ намойиш этиш имконини беради.
Географик кўрсаткич (ГК) — муайян ҳудудга мансуб маҳсулот номини ифода этувчи, айнан шу ҳудуднинг табиий-иқлимий ва ижтимоий-маданий омиллари билан боғлиқ алоҳида сифат, шаън ва обрўни кафолатлайдиган интеллектуал мулк объектидир. ГК маҳсулот манбасини аниқлайди, истеъмолчига келиб чиқишига ишонч беради ва ишлаб чиқарувчи учун қўшимча қиймат яратади.
















