Киев кетма-кет иккинчи кеча Россия томонидан ҳужумга учради. Украина пойтахтининг Деснянский районидаги тўққиз қаватли уйнинг иккинчи қаватида дрон парчалари тушиши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Уч киши ҳалок бўлган. Украина ИИВ раҳбари Игор Клименко берган маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг икки нафари – 19 ёшли қиз ва унинг 46 ёшли онаси, учинчисининг шахси ҳали аниқланмаган.
Яна 32 киши жабрланган, улардан етти нафари касалхонага ётқизилган. Улар орасида икки нафар бола ҳам бор, дея аниқлик киритди Киев мэри Виталий Кличко. Унинг сўзларига кўра, жабрланган болаларнинг энг кичиги тўрт ёшда.

Andriy Zhyhaylo / Oboz.ua / Global Images Ukraine / Getty Images
Киевнинг Оболонский районида ҳам дрон бўлаклари 16 қаватли турар жой биносига қулаган. У ерда жабрланганлар ҳақида хабар берилмаган.

Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA

Andrii Khodkov / Apostrophe / Global Images Ukraine / Getty Images
Украина қуролли кучлари ҳарбий-ҳаво кучлари Россия Украинага 101 та зарбдор дрон учирганини, улардан 60 га яқини Shaheed русумли аппаратлар, қолганлари «Гербер» ва дрон-имитаторлар бўлганини маълум қилди. 90 та дрон уриб туширилган ёки йўналишдан оғдирилган.

Vitalii Nosach / Global Images Ukraine / Getty Images

Бу ҳафта Украина пойтахтига уч марта – 22 октябрга ўтар кечаси ракета ва дронлар билан, шунингдек, 25 ва 26 октябрга ўтар кечаси фақат дронлар орқали ҳужум уюштирилди. Ушбу ҳужумлар оқибатида тинч аҳоли вакиллари орасида камида етти киши ҳалок бўлди, яна ўнлаб кишилар жароҳатланди.









