Ўзбекистоннинг 2025 йил январ–сентябр ойларидаги ташқи савдо айланмаси 59,8 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Миллий статистика қўмитаси қайд этишича, бу даврда ташқи савдода энг катта улушни Хитой эгаллаган бўлиб, Россия ундан кейинги ўринда қайд этилди.

Топ-10 савдо шериги (АҚШ долларида):

  • Хитой — 11,4 млрд;
  • Россия — 9,4 млрд;
  • Қозоғистон — 3,5 млрд;
  • Туркия — 2,2 млрд;
  • Корея Республикаси — 1,3 млрд;
  • Афғонистон — 1,1 млрд;
  • Франция — 1,1 млрд;
  • Ҳиндистон — 961,1 млн;
  • Германия — 957,6 млн;
  • БАА — 937,8 млн.

Умуман, топ-10 давлат ҳиссаси ташқи савдо айланмасининг ярмидан ортиғини ташкил этган. Рақамлар қулай ўқиш учун яхлитланган.