Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукус–Бобур кўчалари кесишмасида 174 туп дарахт ва бута кесилгани аниқланди
Экология вазирлиги маълумотича, Яккасарой тумани Нукус ва Бобур кўчалари кесишмасидан бошланиб, автомобил йўли ёқасида жами 174 туп дарахт ва бута ноқонуний кесилган. Ҳолат бўйича баённомалар расмийлаштирилиб, 1,46 млрд сўм зарар ҳисобланди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги вазиятни назоратга олгани, айбдорларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши ва кесилган ўсимликлар ўрнига 62,1 минг дона кўчат экилиши билдирилди.
Фото: Экология вазирлиги
Ижтимоий тармоқларда 25 октябр куни тунги пайтда тарқалган видеолар ортидан Экология вазирлиги Давлат экологик назорат инспекцияси ходимлари ўрганиш ўтказди. Ўрганиш натижасига кўра, Яккасарой туманидаги Нукус ва Бобур кўчалари атрофида автомобил йўли бўйлаб жами 174 туп дарахт ва бута кесилгани аниқланди.
Вазирлик маълумотига кўра, ҳолат юзасидан тегишли баённомалар расмийлаштирилган ва табиатга етказилган зарар 1,46 миллиард сўм этиб баҳоланган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги бу воқеани шахсан назоратга олган: айбдор мутасаддиларга нисбатан қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилиши, бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Экология вазирлиги билан ҳамкорликда иш олиб борилиши маълум қилинди. Барча ҳужжатлар белгиланган тартибда прокуратура органларига юборилган. Шунингдек, барқарорликни таъминлаш мақсадида кесилган ўсимликлар ўрнига 62,1 минг дона бута ва манзарали дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
15:52 / 19.12.2025
Камбағал оилаларга ўрмон фондида экилган дарахтлар учун субсидия берилади
19:10 / 18.12.2025
ЎзМУ қошида Назарий физика институти ташкил этилади
13:59 / 18.12.2025
Тошкент шаҳрига кириш жойларида автотураргоҳлар қурилади
12:53 / 18.12.2025