Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Владимир Спиваков ва Элен Мерсен концерти бўлиб ўтди
Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, ЮНЕСКО миллий комиссияларининг 12-минтақалараро йиғилиши доирасида Самарқанддаги Конгресс марказида маэстро Владимир Спиваков ва машҳур пианиночи Элен Мерсен томошабинларга унутилмас мусиқий кеча тақдим этди.
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, Самарқанд Конгресс марказида ўтган концертда дунё саҳналарида танилган дирижёр ва скрипкачи, маэстро Владимир Спиваков ҳамда француз пианиночиси Элен Мерсен иштирок этди.

Тадбир ЮНЕСКО миллий комиссияларининг 12-минтақалараро йиғилиши доирасида ташкил этилиб, меҳмонлар ва санъат ихлосмандларига юксак кайфият улашди.
Томошабинлар маҳорат билан ижро этилган асарлардан завқ олди, концерт якунида ижрочилар узоқ олқишлар билан кузатиб қўйилди. Тадбир халқаро маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, мусиқий санъат орқали дўстлик ва ўзаро англашув руҳини тарғиб этишга хизмат қилди.








Мавзуга оид
23:22 / 10.07.2026
«Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида»ги Конституциявий қонун қабул қилинди
17:38 / 10.07.2026
Оғир вазиятга тушган аёллар давлат уларнинг қисматига бефарқ эмаслигини ҳис қилиши керак - Саида Мирзиёева
21:45 / 09.07.2026
Саида Мирзиёева етакчи француз компаниялари вакиллари билан учрашди
17:16 / 01.07.2026