Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергелида Damas ва Spark тўқнашди: бир йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди
31 октябр куни соат 00:10 ларда Сергели тумани ТҲАЙ кўчаси, Қўйлиқ-5 даҳаси метро бекати қаршисида Damas ва Spark иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Damas йўловчиcига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизматига кўра, 1984 йилда туғилган И.Б. бошқарувидаги Damas ҳамда 1999 йилда туғилган О.А. бошқарувидаги Spark автомашиналари 2025 йил 31 октябр куни соат 00:10 ларда Сергели тумани ТҲАЙ кўчасида, Қўйлиқ-5 даҳасидаги метро бекати қаршисида тўқнашди.
Ҳодиса натижасида Damas йўловчисига тиббиёт ходимлари томонидан жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари суриштирув ишларини олиб бормоқда. Қўшимча маълумотлар текширув якунларига кўра маълум қилинади.
Мавзуга оид
17:16
Белгияда поезд ва мактаб автобуси тўқнашди
20:04 / 25.05.2026
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида 238 нафар ўқувчи машина бошқараётганида ушланди
10:33 / 25.05.2026
Қашқадарёда иккита Nexia ва юк машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
10:24 / 24.05.2026