Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик тадбиркор Puma брендини рухсатсиз ишлатгани учун 40 млн сўм тўлайди
Адлия органлари текшируви натижасида «P.B.» МЧЖ томонидан PUMA товар белгиси ҳуқуқлари бузилгани аниқланди. Корхонага 40 млн сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланди, ҳуқуқбузарликни тўхтатиш белгиланди.
Адлия вазирлиги маълумотига кўра, интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ўтказилаётган ўрганишлар давомида бошқа шахсга тегишли бренддан рухсатсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Шу жумладан, «Puma SE.» (Германия) компаниясининг «PUMA» товар белгисига оид ҳуқуқлар «P.B.» МЧЖ томонидан бузилгани бўйича мурожаат кўриб чиқилди.
Текширув натижасида «PUMA» белгиси қўлланган контрафакт маҳсулотлар сотувга таклиф этилгани тасдиқланди.
Ҳолат юзасидан «P.B.» МЧЖга нисбатан 40 млн сўм жарима тайинланди ҳамда «PUMA» товар белгисига нисбатан ҳуқуқларни бузувчи барча ҳаракатларни дарҳол тўхтатиш талаби қўйилди.
Мавзуга оид
10:45 / 17.06.2026
Муддати ўтган маҳсулотларни сотганлик учун жарималар оширилиши мумкин
11:49 / 20.05.2026
5 минг сўмлик колбасалар: огоҳлантириш ва жарима етарли чорами?
18:55 / 15.05.2026
Тошкентда нотўғри «парковка» қилинган автомобиллар жарима майдонига олиб кетилади
11:36 / 14.05.2026