Жамият | 17:43 / 07.11.2025
23325
2 дақиқада ўқилади

Ёмғирсиз ярим ой?

Узоқ кутилган ёғингарчиликлар кетидан ноябрнинг 23 саналарига қадар мамлакат бўйлаб ёғингарчиликсиз кунлар кутилмоқда.

Об-ҳаво прогнози Kun.uz`нинг жонли дастурида.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Ноябр бошидаги сезиларли салқин кунлар ўрнига Туркманистондан кираётган иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимлари минтақа об-ҳавосини белгилаб бериши аниқ бўлиб бормоқда. Ушбу ҳаво оқимларини маҳаллий ҳаво оқимларига қиёслаш мумкин.

Республикнинг кўплаб сув омборларида сўнгги уч йилликдаги энг кам сув тўпланиши юз бермоқда. Айниқса, Қашқадарёнинг Пачкамар, Ҳисорак, Жиззахнинг Зомин ҳамда Наманган вилоятининг сув ресурсларига бевосита таъсир этувчи Косонсой сув омборида сув захираси жуда кам.

Қишлоқ хўжалиги

Кузги буғдойнинг қишги тиним даврига кириши жараёни учун ҳудудларда тупроқда намлик кам. Ноябр ойи бошларидаги намгарчилик ва совуқ уриш ҳодисалари қишлоқ хўжалиги экинлари, хусусан дов дарахтлар учун яна стресс улашиши ойдинлашмоқда.

Келаётган ҳафта яна фавқулодда қуруқ ва иссиқ ўтиши прогноз қилинмоқда.

Муаллиф:  Шокир Шарипов

Мавзуга оид