Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тошшаҳартрансхизмат» талаб юқори йўналишга қўшимча автобуслар чиқарди
Йўловчиларга кўрсатилаётган жамоат транспорти хизматлари сифатини ошириш ва паркдан мақсадли фойдаланиш мақсадида 152-сонли «Молия лицейи — Чорсу савдо маркази» автобус йўналиши бўйича хизмат кўрсатиш тартиби янгиланди. 2025 йил 8 ноябрдан ушбу йўналишга хизмат кўрсатиш «8-Автобус саройи» филиалидан «5-Автобус саройи» филиалига ўтказилди, ҳаракат жадваллари сони 1 тадан 6 тага оширилди.
Фото: Kun.uz
Йўналиш рақами ва номи: 152 — «Молия лицейи — Чорсу савдо маркази». Амалдаги санаси: 8 ноябр 2025 йилдан. Оператор алмашинуви: «8-Автобус саройи» → «5-Автобус саройи». Йўналишдаги рейслар сони сони 1 тадан 6 тага кўпайтирилди.
Йўналишда қўшимча автобуслар чиқарилиши натижасида:
- пик соатларда ташиш қуввати ошади, бекатлардаги тўпланиш камаяди;
- кутиш вақтлари қисқаради, сафарни режалаштириш осонлашади;
- йўналиш барқарорлиги яхшиланади, техник ва диспетчерлик ресурслари 5-Автобус саройи орқали жамланади.
Мавзуга оид
10:03 / 25.12.2025
Тошкентда автобусларга газ қуйиш шохобчалари 33 тадан 11 тагача қисқартирилди
08:44 / 22.12.2025
«Тошшаҳартрансхизмат» автобус шиналари ҳолати юзасидан расмий муносабат билдирди
11:54 / 03.12.2025
Жамоат транспортида йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга қарши рейдлар кучайтирилди
20:15 / 20.11.2025