Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ҳужжатлари бекор қилинган кўп қаватли уйлар сотилмоқда
Самарқанд туманида 16 та кўп қаватли уйдан иборат “Янги маскан” турар жой мажмуаси шаҳарсозлик ҳужжатлари бекор қилинган. Суд ва мутасадди идоралар бу объектни ноқонуний деб топганига қарамай, ижтимоий тармоқларда ҳали ҳам хонадонлар сотувига оид реклама ва эълонлар тарқалмоқда.
Фото: Исомиддин Пўлатов
Самарқанд тумани, Ўзбеккент маҳалласида жойлашган “Янги маскан” турар жой мажмуаси 16 та кўп қаватли уйдан иборат бўлиб, дастлаб унинг лойиҳавий ҳужжатлари қурилиш ва шаҳарсозлик меъёрларига зид экани аниқланган.
Мазкур ҳолат Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги шаҳарсозлик соҳасидаги низоларни судга қадар кўриб чиқиш ва ҳал этиш бўйича идоралараро комиссия томонидан ўрганилиб, натижада шаҳарсозлик ҳужжатлари бекор қилинган.
Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини ҳам бу масала юзасидан норозилик билдириб, судга мурожаат қилган.

Самарқанд вилоят маъмурий суди апелляция инстанцияси томонидан иш кўриб чиқилиб, “Янги маскан” турар жой мажмуасига оид шаҳарсозлик ҳужжатлари ҳақиқий эмас, деб топилган.
Шунга қарамай ижтимоий тармоқларда ушбу манзилдаги объект ҳақида хонадонларни сотишга қаратилган реклама ва турли эълонлар тарқатиш ҳолатлари ҳали ҳам кузатилмоқда.
Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси маълумотига кўра, ҳужжатлари бекор қилинган объектларга оид реклама ва эълонларга ишониш - келгусида сарсонгарчилик ва моддий йўқотишларга олиб келиши мумкин.

Маълумот учун, бугунги кунда қонуний қурилаётган турар жой объектларида QR-кодли электрон паспорт тизими жорий этилган. Фуқаролар телефон орқали QR-кодни сканер қилиб, объект ҳақида тўлиқ ва ишончли маълумот олишлари мумкин. QR-код мавжуд бўлмаса ёки у ҳақдаги маълумотлар мос келмаса, бу объектнинг ноқонуний эканидан дарак беради.
Шу муносабат билан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига амал қилиниши устидан назоратни амалга оширувчи тегишли давлат идораларидан мазкур ҳолатга алоҳида эътибор қаратиш сўралган.
Мавзуга оид
12:00 / 04.12.2025
Самарқанддан Ургутга поезд ҳаракатланмоқда - бу иқтисодиётга қандай таъсир қилади?
09:50 / 02.12.2025
2026 йилдан кўп қаватли уйга қўшимча қават қўшиш учун лойиҳани қайта расмийлаштириш тақиқланади
14:26 / 29.11.2025
Тошкент ва Самарқанд фуқаролик объектлари қурилиши бўйича етакчи ҳудудлар бўлди
18:31 / 26.11.2025