Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Декабрдан бошлаб «Олмаота – Тошкент» поезди ҳар куни қатнайди
Йўналишда юқори даражадаги қулайликка эга Talgo поездларидан фойдаланилади, дея маълум қилди Қозоғистон темирйўллари.
Қозоғистон темирйўл компанияси «Олмаота – Тошкент» халқаро Talgo поездининг кунлик қатновини йўлга қўяди. Бу ҳақда компания матбуот хизматига таяниб, Kazinform хабар берди.
14 декабрдан бошлаб «Олмаота – Тошкент» йўналишида Talgo поезди ҳар куни қатнай бошлайди, бу эса кунига 400 нафардан ортиқ йўловчини ташиш имконини беради.
Йўналишда юқори даражадаги қулайликка эга вагонлардан фойдаланилади.
«Кундалик қатновнинг жорий этилиши Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги транспорт алоқасини кучайтириш, сайёҳлар оқимини ривожлантириш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги маданий ва ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
08:40 / 09.07.2026
ЖССТ Марказий Осиёни жазирама хавфидан огоҳлантирди
18:06 / 08.07.2026
Европа ва Марказий Осиёда жазирама иссиқнинг янги тўлқинлари кутилмоқда - ЖССТ
17:53 / 08.07.2026
Қозоғистонда қўшни давлатлардан транспорт воситалари кириши чекланди
17:54 / 07.07.2026