Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
РФ расмийлари шартнома асосида хизмат қилган хорижликларни мамлакатдан чиқармасликни таклиф этди
РФ ҳукумати ишлаб чиққан қонун лойиҳаларига кўра, агар Россия армиясида хизмат қилган ва жанг ҳаракатларида иштирок этган бўлса, хорижликлар бошқа давлатга топширилмайди, мамлакатдан чиқарилмайди ва “патент”дан маҳрум этилмайди.
Фото: Sergey Pivovarov/REUTERS
Россия ҳукумати ҳузуридаги қонун лойиҳалари фаолияти бўйича комиссия Россия армиясида контракт асосида ҳарбий хизматни ўтаётган ёки ўтаб бўлган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақомини енгиллаштиришга қаратилган бир қатор ташаббусларни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда 10 ноябр куни, манбаларга таяниб, РБК, «Интерфакс» ва «Ведомости» хабар берди.
Қонун лойиҳаларидан бири хорижликларни бошқа давлатга бериб юбориш масалалари бўйича РФ Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш киритишни назарда тутади. Ҳужжатга кўра, Россия қатор давлатларга жиноий жавобгарликка тортиш ёки ҳукмни ижро этиш учун бериб юборишдан хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар юзасидан рад жавоби беради, агар улар Россия Қуролли Кучларида ёки бошқа тузилмаларда ҳарбий хизматни ўтаётган/ўтаб бўлган бўлса ва жанг ҳаракатларида иштирок этган бўлса.
Яна икки қонун лойиҳаси бундай хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Россияда бўлиш шартларини тартибга солади. Улардан бири Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритади ва қонунда назарда тутилган ҳолларда бундай хорижликларни РФдан чиқариб юборишни тақиқлашга тегишли. Бунинг ўрнига уларга 50 минг рублгача жарима ёки 200 соатгача мажбурий иш белгиланиши таклиф этилмоқда.
Яна бир қонун лойиҳаси амалда депортация, реадмиссия, Россияда вақтинча бўлиш муддатини қисқартириш, шунингдек, яшаш гувоҳномасини беришдан бош тортиш ёки уни бекор қилишни контракт асосидаги хизматчиларга нисбатан тақиқлайди. Бундан ташқари, патентни бериш ва қайта расмийлаштиришдан бош тортиш тўғрисида қарорлар қабул қилинмайди, меҳнат фаолиятига рухсатномани бермаслик ёки бекор қилиш тақиқланади.
Мавзуга оид
09:21
Россия ҳарбий самолёти Қримда ҳалокатга учради
20:56 / 31.03.2026
Россия Украинага Донбассдан қўшинларини олиб чиқиш учун икки ой муҳлат берди – Зеленский
19:05 / 31.03.2026
Талаба қизларга ҳарбий тайёргарликдан ўтиш ҳуқуқи кафолатланиши мумкин
09:40 / 31.03.2026