UZCARD компанияси кенг қамровли “Омад мавсуми” акциясининг биринчи мавсуми якунларини эълон қилди: мавсумнинг учинчи ва якуний ўйинлари UZCARD YouTube каналида, акциянинг расмий сайтида ва Instagram саҳифасида жонли эфирда ўтказилди.

Биринчи мавсум ғолиблари аниқланди — 10 млн сўм миқдоридаги икки дона пул сертификати, Малдив оролларига йўлланма ҳамда бош соврин — BYD Yuan UP электромобили ўз эгаларини топди.
Учинчи ва якуний босқичлар якунларига кўра совриндорлар рўйхати қуйидагича:
🔹ID-код: 26141616075, карта рақами: 8600 06XX XXXX 0024 – 10 млн сўм;
🔹 ID-код: 25219100728, карта рақами: 5614 68XX XXXX 5979 – 10 млн сўм;
🔹 ID-код: 26384750306, карта рақами: 5614 68XX XXXX 6859 – Малдив оролларига йўлланма;
🔹 ID-код: 25690856540, карта рақами: 8600 12XX XXXX 2346 – BYD Yuan UP электромобили.
Биринчи мавсум якунланиши биланоқ иккинчи мавсумга старт берилди — у 2025 йил 1 ноябрдан 2026 йил 31 январгача давом этади ва учта босқич ҳамда финал ўйинини ўз ичига олади. Янги мавсумнинг мукофот жамғармаси янада катталашиб, 1 миллиард сўмни ташкил этди. Иштирокчиларни ҳар ойлик янги ўйинлар ва финал кутмоқда, унда 50 млн ва 200 млн сўм номиналдаги пул сертификатлари ғолиблари аниқланади.
Иштирок этиш шартлари оддий: UZCARD карталаридан 50 000 сўмдан бошлаб исталган онлайн тўлов (харид, ўтказма ёки хизматлар учун тўлов) ютуқ учун имконият беради. Мунтазам коммунал тўловлар (шунингдек, 50 000 сўмдан бошлаб) энг кўп имконият беради — улар учун бирйўла учта имконият берилади.
Иккинчи мавсумда имкониятлар ҳисоблаш қоидалари:
• коммунал хизматлар учун онлайн тўлов — 3 та имконият;
• UZCARD карталари ўртасидаги ўтказмалар (P2P) — 2 та имконият;
• товар ва хизматлар учун онлайн тўлов ҳамда Tez QR орқали — 1 та имконият.













