Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Октябрда Ўзбекистонга 1,17 млн сайёҳ келди: кириш туризми 13 фоизга ошди
2025 йил октябр ойида республикага 1 млн 170 минг хорижий сайёҳ ташриф буюрди — бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан +13,2 фоиз. Йил бошидан бери ташриф буюрувчилар сони 9,7 миллиондан ортиққа етди.
Кириш туризмидаги барқарор ўсиш қатор омиллар билан изоҳланади: визалар тартибининг соддалаштирилиши, тўғридан тўғри авиақатновлар географиясининг кенгайиши ҳамда Ўзбекистон туризмининг халқаро майдонда фаол тарғиботи самара бермоқда.
Энг оммабоп йўналишлар сирасида анъанавий равишда Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент етакчилик қилмоқда. Шу билан бирга, экологик ва гастрономик туризмга қизиқиш сезиларли ошиб, тобора кўпроқ меҳмонлар Фарғона водийси ва мамлакат жанубига саёҳатни танламоқда.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
18:31 / 09.06.2026