Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси маълумотига кўра, 2025 йил 13 ноябрдан 170-сонли “Мусаффо маскан – Роҳат метроси” автобус йўналиши йўлга қўйилади. Йўналиш Мусаффо маскан ва Сувсоз мавзеларини Роҳат метро бекати билан боғлайди.
Мазкур йўналишда дастлаб 3 та MAN A22 русумли автобуслар қатнайди. Йўналишга “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги “1-автобус саройи” филиали хизмат кўрсатади.

Янги йўналиш аҳолига массивлардан метро бекатигача қулай ва барқарор боғланиш тақдим этиши, кундалик қатнашни енгиллаштириши кутилмоқда.















