Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамоат аҳамиятига эга ташкилотларга қўйиладиган янги талаблар тасдиқланади
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банк жамоат аҳамиятига эга ташкилотларни тоифага ажратиш мезонлари, уларнинг молиявий ҳисоботи ва аудитига қўйиладиган талаблар ҳамда реестрни шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини эълон қилди.
Низомга кўра:
- жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар тоифасига киритиш мезонлари белгилаб қўйилади;
- бундай ташкилотлар 2026 йил 1 январдан бошлаб босқичма-босқич Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) асосида бухгалтерия ҳисоби юритади ва молиявий ҳисобот тузади;
- жамоат аҳамиятига эга ташкилотларнинг йиллик молиявий ҳисоботи тегишли тартибда аудиторлик ташкилотлари томонидан текширилади ва аудитнинг халқаро стандартларига мувофиқ аудиторлик хулосаси расмийлаштирилади;
- жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар реестри махсус ваколатли давлат органи томонидан электрон шаклда юритилади ҳамда ҳар йили Ҳукумат портали ягона платформаси ва Очиқ маълумотлар порталига жойлаштирилади.
Шунингдек, Низомда жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар томонидан:
- молиявий ҳисоботлар ва консолидациялашган молиявий ҳисоботни,
- аудиторлик хулосаларини
- оралиқ электрон платформалар орқали ошкор қилиб бориш мажбурияти назарда тутилган.
Қайд этилишича, молиявий ҳисобот ва аудиторлик хулосаларини ўз вақтида тақдим этмаслик ёки ошкор қилмаслик қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
Мавзуга оид
08:54 / 14.03.2026
Ҳудудлар кесимида корхона ва ташкилотлар сони очиқланди
08:50 / 14.11.2025
Ўзбекистонда қарийб ярим миллион корхона ва ташкилот фаолият кўрсатмоқда
17:50 / 30.10.2024
2025 йил учун давлат бюджети: қайси ташкилотга қанча пул ажратилади?
16:40 / 11.11.2018