Расмий маълумотларга кўра, мамлакатдаги чет эл сармояси иштирокидаги корхоналарнинг 4 204 таси – қўшма, 13 391 таси – хорижий корхона ҳисобланади.

Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони бўйича топ-10 давлат қуйидагича шаклланди:

  • Хитой – 4 731 та;
  • Россия – 3 177 та;
  • Туркия – 2 090 та;
  • Қозоғистон – 1 185 та;
  • Жанубий Корея – 683 та;
  • Афғонистон – 636 та;
  • БАА – 396 та;
  • Тожикистон – 379 та;
  • Ҳиндистон – 356 та;
  • АҚШ – 328 та.

Иқтисодий фаолият турлари кесимида эса чет эл капитали иштирокидаги корхоналар қуйидаги йўналишларда тўпланишган:

  • савдо – 6 286 та;
  • саноат – 3 647 та;
  • қурилиш – 1 358 та;
  • ахборот ва алоқа – 1 354 та;
  • яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 725 та;
  • ташиш ва сақлаш – 572 та;
  • қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги – 437 та;
  • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш – 206 та;
  • бошқа турлар – 3 010 та.

Маълумотлар чет эл сармоядорларининг Ўзбекистон бозорига қизиқиши ортиб бораётгани, айниқса савдо ва саноат соҳаларида фаоллик юқори эканини кўрсатмоқда.