Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, 17 ноябр куни соат 17:39 да Мирзо Улуғбек тумани Миришкор кўчасида жойлашган “Олтинтепа” қабристони ҳудудида бўш бино ёна бошлагани ҳақида хабар келиб тушган.

Ёнғин-қутқарув экипажлари чақириқ бўйича соат 17:46 да ҳодиса жойига етиб келган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 18:27 да қуршаб олинган ва соат 18:44 да тўлиқ ўчирилган.

Расмий маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ёнғин “Олтинтепа” қабристони ҳудудида жойлашган, иш фаолияти амалга оширилмайдиган бўш бинога зарар етказган.