Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда қутқарувчилар бетон плитаси остида қолган фуқаро ҳаётини сақлаб қолди
Тошкент шаҳар ФВБга “112” ягона рақами орқали Олмазор туманида қурилиш жараёнида фуқаро бетон плитаси орасига сиқилиб қолгани ҳақида хабар келиб тушди. ФВВ қутқарувчилари тезкор ҳаракат қилиб, фуқарони хавфли ҳолатдан чиқариб, унинг ҳаётини сақлаб қолди.
Куни кеча Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига “112” тизими орқали Олмазор тумани “Ниҳол” МФЙ ҳудудида жойлашган, қурилиш ишлари олиб борилаётган хонадонлардан бирида фуқаро бетон плитаси орасига сиқилиб қолгани ҳақида хабар келиб тушган.
Чақириқ бўйича воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари етиб борган. Қутқарувчилар махсус асбоб-анжомлар ёрдамида фуқарони бетон плитаси орасидан эҳтиёткорлик билан чиқариб oлган.
Қутқарувчиларнинг тезкор ва маҳорати билан амалга оширилган ҳаракатлари натижасида фуқаро ҳаёти сақлаб қолинган ҳамда у тиббиёт ходимларига топширилган.
Мавзуга оид
23:12 / 28.06.2026
Чилонзор ва Яккасарой туманларининг бир қисмида электр таъминоти қайта тикланди
08:58 / 20.06.2026
Чирчиқдаги каналда ҳушсиз ҳолатдаги фуқаро қутқарилди
09:40 / 18.06.2026
Катта Чимён тоғида қидирув-қутқарув операцияси ўтказилди
13:14 / 14.06.2026