Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йилда тиббий хизматлар учун энг кўп тўлов Тошкент шаҳрида қайд этилди
2025 йилнинг январ–сентябр ойларида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми 14,6 трлн сўмга етди. Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрига тўғри келиб, бу ерда 6,7 трлн сўмлик тиббий хизматлар кўрсатилган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига мувофиқ, 2025 йил январ–сентябр ойларида мамлакат бўйича соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилган хизматлар умумий ҳажми 14,6 трлн сўмни ташкил этди.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 13,6 фоизга ошган. Мутасаддиларга кўра, соғлиқни сақлаш хизматлари бозоридаги ушбу ўсиш аҳолининг тиббий хизматларга мурожаати, хусусий тиббиёт сектори фаоллиги ва давлат–хусусий шериклик асосидаги лойиҳалар кенгаяётганини кўрсатади.
Ҳудудлар кесимида соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми қуйидагича шаклланди:
- Тошкент шаҳри – 6,7 трлн сўм;
- Тошкент вилояти – 1,4 трлн сўм;
- Самарқанд вилояти – 1,1 трлн сўм;
- Фарғона вилояти – 961,8 млрд сўм;
- Наманган вилояти – 664,1 млрд сўм;
- Андижон вилояти – 652,4 млрд сўм;
- Бухоро вилояти – 569,2 млрд сўм;
- Қашқадарё вилояти – 545,4 млрд сўм;
- Хоразм вилояти – 495,4 млрд сўм;
- Сурхондарё вилояти – 373,8 млрд сўм;
- Жиззах вилояти – 358 млрд сўм;
- Сирдарё вилояти – 259,2 млрд сўм;
- Қорақалпоғистон Республикаси – 253 млрд сўм;
- Навоий вилояти – 238,4 млрд сўм.
Кўриниб турибдики, тиббий хизматлар учун энг кўп тўлов Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, соғлиқни сақлаш хизматлари ҳажми бўйича ушбу ҳудуд мамлакатда етакчи ўринни эгалламоқда.
Мавзуга оид
14:33
10 ойда Туркияга борган ўзбекистонликлар сони сезиларли ошди
09:50
Тошкент соғлиқни сақлаш хизматлари ҳажми бўйича ҳудудлар орасида етакчи
14:24 / 06.12.2025
Ўзбекистонга келган Италия фуқаролари сони бир йилда қарийб 5 мингга кўпайди
09:44 / 06.12.2025