Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар берди Ўзгидромет.

Ҳарорат кечаси 0…+5 даража, шимолда баъзи жойларда –2 даражагача, кундузи +13…+18 даража атрофида бўлади. Бу меъёрий (ўртача кўп йиллик) қийматлардан 2–4 даражага юқори.

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан ўртача эсиб туради.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳарорат кечаси +4…+6 даража, кундузи +15…+18 даража атрофида бўлади. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади.