21 ноябр куни республика бўйлаб 12 та ЙТҲ содир бўлган. Уларда жами 10 киши вафот этган. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Kun.uz танишган тезкор маълумотда келтирилишича, ЙТҲлардан Жиззахда 6 та, Самарқандда 1 та, Наманганда 2 та, Қашқадарёда 1 та ўлим ҳолати кузатилган.
Ноябр ойининг ўтган 21 кунида республика бўйлаб 786 та ЙТҲда жами 158 киши ҳалок бўлган, 628 киши тан жароҳати олган. Ўлим ҳолати энг кўп кузатилган ҳудудлар – Тошкент вилояти (23 киши), Самарқанд (16 киши), Фарғона (15 киши), Жиззах (14 киши) ва Қашқадарё (13 киши) вилоятлари.
2025 йилнинг 1 январидан 21 ноябр кунига қадар эса республикада жами 7 631 та ЙТҲ содир қилинган. Оқибатда 1 701 киши йўлларда ҳалок бўлган, 5 930 киши эса турли даражада жароҳатланган.
Аввалроқ 21 ноябр куни Жиззахда содир бўлган даҳшатли ЙТҲда 5 киши вафот этгани, Наманганда эса ЙПХ ходими унинг тўхташ ишорасига бўйсинмаган ҳайдовчи уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлгани хабар қилинганди.











