Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда эски автомобилларни trade-in орқали харид қилиш тартиби ишлаб чиқилади
1 ой муддатда Тошкент шаҳрида “Евро-4” экологик стандартига жавоб бермайдиган, 2010 йилгача бўлган даврда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларини “trade-in” тизими орқали харид қилиш тартибини ишлаб чиқиш топшириғи берилди.
“Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида” президент фармони қабул қилинди.
Фармон асосида, 1 ой муддатда Тошкент шаҳрида “Евро-4” экологик стандартига жавоб бермайдиган “M” ва “N” тоифасига мансуб, 2010 йилгача бўлган даврда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларини “trade-in” тизими орқали харид қилиш тартибини ишлаб чиқиш топшириғи берилди.
Бу орқали автотранспорт воситаларининг атмосфера ифлосланишига таъсирини камайтириш кўзда тутилган.
Ушбу топшириқ ижроси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда “Ўзавтосаноат” АЖга юклатилган.
Автотранспорт воситаларининг “M” ва “N” тоифалари бўйича маълумот:
