Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Жума куни Ўзбекистоннинг катта ҳудудида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузи ҳарорат +15…+18 даражагача исийди. Фақат Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳарорат +5…+10 даражагача пасаяди.

Шанба-якшанба кунлари ҳарорат 2–3 даражага пасаяди. Кечаси –2…+3, кундузи +10…+15 даража бўлади. Шимолда кечаси 0…-5, кундузи +5…+10 даража бўлади.

Республиканинг баъзи жойларига туман тушиши мумкин. Бироз кучсиз шамол шарқдан эсиб туради.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи +15…+17, шанба ва якшанбада кечаси 0…+3, кундузи +11…+14 бўлади.