Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ҚҚС 22 фоиз: Россияда солиқ оширилиб, маблағ “мудофаа ва хавфсизлик”ка йўналтирилади
Солиқ кодексига киритилган ўзгартишлар қўшимча қиймат солиғини 2026 йил 1 январдан 20 фоиздан 22 фоизга оширишни назарда тутади. Ижтимоий аҳамиятга эга товарлар учун 10 фоизлик имтиёзли ставка сақланиб қолади.
Россия президенти Владимир Путин жума куни, 28 ноябрда Солиқ кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Россия ҳукумати ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинган ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 январдан қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) 20 фоиздан 22 фоизга оширилади.
Шу билан бирга, ижтимоий аҳамиятга эга товарлар учун ҚҚСнинг 10 фоизлик имтиёзли ставкаси сақланиб қолади. Бу рўйхатга озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар ва болалар товарлари киритилган. Шу билан бирга, сут ёки сут ўрнини босувчи ёғ қўшилган сутли маҳсулотлар бу рўйхатга киритилмаган — улар 22 фоизлик ставка бўйича солиққа тортилади.
ҚҚСни ошириш таклифини Россия Молия вазирлиги сентябр ойи охирида илгари сурган, ноябр ойида эса бу тўғридаги қонунни Давлат Думаси қабул қилган. Россия ҳукумати баҳосига кўра, 2026 йилда ушбу чора бюджетга деярли 1,2 трлн рубл қўшимча даромад келтириши керак, Москвада эса бу маблағни биринчи навбатда "мудофаа ва хавфсизликни молиялаштириш"га, яъни Украинага қарши урушга йўналтиришни режалаштиришмоқда.
2026–2028 йилларга мўлжалланган, сентябр ойида Россия ҳукумати томонидан маъқулланган бюджет лойиҳасига кўра, ҳарбий харажатлар яна камида уч йил давомида Россия бюджетининг устувор йўналиши бўлиб қолади.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026